51752

Тошкентда 25 ёшли келинчак шифокорларнинг айби билан бир умрга бефарзанд бўлиб қолди

Ўзбекистон 16 март 9:35 1 937

Тошкент шаҳар перинатал маркази масъул ходимларининг айби билан 25 ёшли М.И. оналик бахтидан бир умрга ажралди, деб ёзмоқда “Даракчи” газетаси.

Турмуш қурганидан 4 ой ўтиб, ҳомиладор бўлган аёл ой-куни яқинлашганида перинатал марказга олиб келинган. Кесарча усулида, жарроҳлик йўли билан туғдирилган чақалоқ нобуд бўлган. Бунинг устига, туғруқдан кейин акушерлик бўлимига ўтказилган беморга тиббий ёрдам кўрсатишда шифокорларга хатога йўл қўйган. Иккинчи бор ўтказилган жарроҳлик амалиётида келинчакнинг бачадони унинг рухсатисиз олиб ташланган ва аёл бутунлай фарзанд кўриш имконидан маҳрум бўлган.

Қайд этилишича, суд жараёнида Перинатал марказ бўлим мудири Д.Р. ҳамда шифокор Д.Р. айбини тан олмаган. Аммо уларнинг айби далиллар билан ўз исботини топган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Абдулла Абдулхаевга кўра, шифокорларга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Улар, шунингдек, бир йил муддатга соғлиқни сақлаш тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Суд Тошкент шаҳар перинатал маркази ходимлари аттестация орқали сараланиши лозимлигини ҳам белгилаган.

Изоҳ билдириш