51707

Зилзила сабаб Тошкент халқаро аэропортига икки самолётнинг қўниши кечиктирилди

Технология 14 март 8:43 969

14 март куни соат 02:33 да Тошкентда кузатилган 4 баллик зилзила чоғида пойтахт халқаро аэропортига икки самолёт қўнишга тайёрланаётган эди.

Уларнинг биринчиси — FZ1941 рейс билан Дубай – Тошкент йўналиши бўйича учаётган “Fly Dubai” авиакомпаниясининг Boeing 737-8KN самолёти.

Иккинчиси “Uzbekistan airways” миллий авиакомпаниясининг HY514 рейс билан Сеул – Тошкент йўналиши бўйича учаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти эди.

“Новости ташкентского неба” каналининг ёзишича, Тошкент халқаро аэропорти диспетчерлари томонидан ҳар икки самолёт кутиш зонасига йўналтирилган. Бу чора аэропорт учиш-қўниш йўлаги самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилувчи шикаст ёки талафот етмаганига ишонч ҳосил қилиш учун қўлланилади.

Бир неча дақиқалик кутишдан сўнг икки ҳаво кемаси ҳам Тошкент аэропортига эсон-омон қўнишни амалга оширган.

 

Изоҳ билдириш