51655

UFC “қироли” Конор МакГрегор ҳибсга олинди

Спорт 12 март 14:22 1 264

АҚШнинг Флорида штатида UFCнинг собиқ чемпиони Конор МакГрегор ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, у босқинчиликда айбланмоқда.

Майами-Бич полициясининг маълумотига қараганда, Конор МакГрегор АҚШнинг Флорида штатидаги “Fontainebleau Miami Beach” меҳмонхонасидан чиқиб кетаётганида унинг мухлисларидан бири телефонида жангчини суратга туширмоқчи бўлади. Бироқ, ММА жангчиси Конор мухлиснинг қўлидаги телефонини тортиб олиб ерга ташлаган ва бир неча марта телефонни тепган. Сўнгра телефонни ўзи билан олиб кетган.

Бироз вақт ўтиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Конор МакГрегорни ҳибсга олишган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, унинг телефонининг нархи 1000 долларни ташкил этади.

Конор МакГрегор ММАда 21 марта ғалаба қозонган ва 4 марта мағлубиятга учраган. Ўтган йилнинг октябрь ойида UFCнинг енгил вазн тоифасидаги жангда россиялик Хабиб Нурмагомедов устун келиб, Конорни чемпионлик камаридан маҳрум қилган эди.

Изоҳ билдириш