51625

Киркоров, Басков, Билан: Humo Arena очилиш маросимида қайси юлдузлар иштирок этади

Дунё 11 март 15:50 867

Бугун Тошкентда 15 март куни режалаштирилган Хумо Арена муз саройиининг очилиш маросимига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Хусусан, очилиш маросимида россиялик спорт ва шоу-бизнес юлдузлари иштирок этиши кутилмоқда.

“Очилиш маросими спорт мухлисларининг ёдида узоқ вақт сақланиб қолади. Бадиий қисмнинг ўзида 2 мингдан ошиқ иштирокчи қатнашади. Бундан ташқари аренага 6 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда. Очилиш маросимида бош ғоя санъат ва спортни биргаликда уйғунлаштириб беришдир. Шунингдек, унда Павел Буре, Виталий Прохоров каби яқин ўтмишимизнинг хоккей юлдузлари, муз устида рақс бўйича Турин Олимпиадаси чемпиони Татьяна Навка, концерт дастурида эса Филипп Киркоров, Николай Басков, Дима Билан каби эстрада юлдузлари ташриф буюришади”, – дейди очилиш маросими ташкилотчиси Мадина Турсунова.

Шунингдек маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштрок этиши мумкинлиги ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик.

Изоҳ билдириш