51618

Хотинимни ўлдирганга 1500 АҚШ доллари (видео)

Ўзбекистон 11 март 15:31 805

2019 йил 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Баҳром Юлдашев ариза билан мурожаат қилиб, таниши Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Даврон Абдуллаев собиқ турмуш ўртоғи 1979 йилда туғилган Шахло Муродовани ўлдириши хақида топшириқ бериб, эвазига унга 1.500 (АҚШ доллари) миқдоридаги пулларни ваъда қилаётганлигини маълум қилади.


Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2019 йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ва вилоят Прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, буюртмачи Даврон Абдуллаев учун собиқ турмуш ўртоғи Шахло Муродова ўлдирилганлиги, қотиллик жинояти Баҳром Юлдашев томонидан содир этилганлиги саҳналаштирилиб, далил сифатида фото суратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилади. Шундан сўнг буюртмачи Даврон Абдуллаев ишни битирганлиги учун Баҳром Юлдашевга келишилган пулдан 400.000 сўмни бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Прокуратураси томонидан фуқаро Даврон Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳ билдириш