51606

Президент Шавкат Мирзиёев таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Эфиопия Президенти ва БМТ Бош котибига таъзия билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 10 март куни Аддис-Абеба аэропортидан учиб чиқишда самолётнинг қулаши оқибатида экипаж аъзолари ва йўловчилар, жумладан, БМТ тизимининг 19 нафар ходими ҳалок бўлгани муносабати билан Эфиопия Президенти Сахле-Ворк Зевде ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга самимий ҳамдардлик билдирди

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни эрталаб Boeing 737 самолёти авиаҳалокатга учраши оқибатида унинг бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алининг хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида 149 нафар йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси, жами 157 киши бўлган. Содир бўлган авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмаган.

Изоҳ билдириш