51544

Ўзбекистонда 2019 йилнинг икки ойи давомида энг кўп маош олганлар маълум қилинди

Иқтисод 6 март 19:05 1 930

«hh.uz» HeadHunter компанияси Ўзбекистонда 2019 йилнинг икки ойи давомидаги меҳнат бозори шарҳини тайёрлади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Энг юқори ҳақ тўланадиган йўналиш «Ишлаб чиқариш» бўлди (максимал маош 14,7 миллион сўм). Кейинги ўринларда «Ахборот технологиялари, интернет ва телеком » (14,3 миллион сўм) ҳамда «Туризм, меҳмонхона, ресторанлар » (12,8 миллион сўм) қайд этилди.

Энг паст ҳақ тўланадиган йўналишлар «Суғурта» (1 005 378 сўм), «Спорт клублари, фитнес ва гўзаллик салонлари» (2,2 миллион сўм) ҳамда «Хавфсизлик» (2,7 миллион сўм) бўлди.

Изоҳ билдириш