51538

Бош прокурор Отабек Муродов истеъфога чиқарилдими?

Долзарб | Ўзбекистон 6 март 18:51 3 341

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг «Халқ сўзи«га маълум қилишича, бу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

”Бош прокуратурада Отабек Муродов раҳбарлигида доимгидек фаолият кетмоқда. Ҳеч бир уйдирма гапга ўрин йўқ!”, дея маълум қилди маҳкама матбуот хизмати раҳбари.

Изоҳ билдириш