51505

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум қилинди

Спорт 6 март 10:41 322

Исроил Мадримовнинг профессионал боксдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди. Спортчи ўзининг инстаграмдаги расмий саҳифасида бу ҳақида маълум қилмоқда.

9 март куни кечадиган баҳсда Мадримов иккинчи жангини венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши ўтказадиган бўлди. Маълумот учун, Рохас шу пайтгача профессионал боксда 26 марта рингга кўтарилиб 24 бор зафар қучган. Ғалабаларининг 23 тасида рақибларини нокаутга учратган. Шунингдек, унинг ҳисобида 2 мағлубият ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов дастлабки жангида мексикалик рақибини нокаутга учратиб, WBA Intercontinental камарига эга чиққан эди.

Изоҳ билдириш