51486

Бугундан бошлаб Банк ҳисобрақамини энди онлайн тарзда очиш мумкин

Иқтисод 5 март 20:30 345

«Эътиборингизга бизнес муҳитини яхшилаш йўлидаги яна бир янгиликни тақдим этамиз», – дея хабар бермоқда (https://t.me/davxizmat/1246) Давлат хизматлари агентлигининг Телеграм канали.

Бугундан бошлаб Сизда банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти бор.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгач, ихтиёрингизга кўра банкни танлашингиз, сўнгра 5 дақиқа ичида банк ҳисобрақамингизни очишингиз мумкин.

Бунинг 2 усули бор:

– Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриш;
– fo.birdarcha.uz орқали электрон хизматдан фойдаланиш.

Р.S. Бугун «Трастбанк» ва «Ипотекабанк» Тошкент шаҳридаги филиалларида ҳисобрақами очишингиз мумкин.

Ҳар куни банклар рўйхатини кенгайтириб боришни ваъда қилишмоқда.

Изоҳ билдириш