51305

GM Uzbekistan томонидан Tracker ва Malibu автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўлов узайтирилди

Жамият 1 март 10:51 760

GM Uzbekistan АЖ ва “Ўзагросуғурта” АЖ билан биргаликда Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини 1 йилга муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиққан эди.

Кўп сонли харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда компания фоизсиз тўлов муддатини 2 йилга узайтирди. Шунингдек, кириб келаётган баҳор айёмлари муносабати билан акциянинг амал қилиш муддати ҳам 2019 йилнинг 21 март кунига қадар узайтирилади.

Эндиликда харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

Шартнома тузилган вақтда “Ўзагросуғурта” мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Шунда автомобиллар учун суғурта тўлови қуйидагича бўлади:

Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва

3 945 625 (4,5%)

Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва

2 533 898,48 (4,5%)

Malibu — 1 715 635 (2%) ва

3 860 178 (4,5%)

Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва

3 917 799 (4,5%)

 

Изоҳ билдириш