51302

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

Жамият 1 март 10:35 316

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига мутахассис малака тоифалари берилган, деб ёзмоқда Zarnews.

Шунингдек, аттестацияда яхши кўрсаткич қайд этмаган 294 нафар олий, 1159 нафар биринчи, 2436 нафар иккинчи ва 487 нафар мутахассис малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар тоифасидан туширилди.

2019 йил март-июнь ойлари жами 6860 нафар ўқитувчи тоифа олиш ва сақлаб қолиш учун аттестациядан ўтказилади. Жумладан, 119 нафар ўқитувчи олий тоифасини сақлаб қолиш учун курашса, бош ўқитувчи лавозимига 360 нафар, биринчи малака тоифасига 2154 нафар ҳамда иккинчи малака тоифасига 4227 нафар ўқитувчи эга бўлиш учун ҳужжат топширди.

 

Изоҳ билдириш