51223

Март ойидан контрактлар нархи ошади – ОАВ

Ўзбекистон 28 февраль 10:59 500

Март ойидан контрактлар нархи ошади, деб хабар бермоқда Ўзбекистондаги маҳаллий ОАВлар.

«2018 йил 13 октябрдаги президент Фармонига биноан, 1 ноябрдан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари 10% га оширилган эди. Хабарингиз бор, ўтган йили илк маротаба ОТМлардаги тўлов-контрактлар миқдори энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилганди. Бу эса шуни англатадики, иш ҳақлари ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошади. Фақат қоидага биноан, ЭКИҲ миқдори оширилганда контрактлар навбатдаги семестрдан бошлаб оширилади», – дейилади ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда.

Демак, ноябрда ошган иш ҳақлари март ойидан бошлаб ўқув йилининг 2-ярми учун тўланадиган контрактга таъсир қилади.

Хусусан, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади:

БАКАЛАВРИАТ (кундузги, сиртқи ва кечки таълим учун)

1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм
2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм
3-тоифа: 50 баробар – 10 млн 136 минг 500 сўм
4-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
5-тоифа: 60 баробар – 12 млн 163 минг 800 сўм

Тоифаларга қайси таълим йўналишлари тўғри келишини мана бу ерда кўришингиз мумкин.

МАГИСТРАТУРА

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

Таъкидланишича, контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган талабалар 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишларига тўғри келади.

Изоҳ билдириш