5108

NASA Ерга ўхшаш сайёрани аниқлади

Дунё 27 апрель 14:03 551

АҚШнинг NASA коинот агентлиги Ер вазнига тенг вазндаги, аввал номаълум бўлган сайёрани аниқлади. Бу сайёра атрофида айланадиган юлдуздан Ер Қуёшдан узоқлашганчалик масофага узоқлашган.

«Бу муз сайёраси микролинзирлаш жараёни орқали топилган энг кичик сайёра ҳисобланади», деб айтди агентлик ходими Йосси Шварцвальд.

OGLE-2016-BLG-1195Lb деб ном олган бу сайёранинг юлдузи жуда хира бўлиб, Ернинг бу муз эгизида ҳаёт мавжуд бўлишига имкониятларни деярли йўққа чиқаради.

Изоҳ билдириш