50537

Рашитжон Қодиров устидан суд бошланди

Ўзбекистон 8 январь 7:53 1 592

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан суд жараёни бошланди, дея хабар қилди «Газета.uz» бир қанча ахборот манбалари.

Қонунчиликка мувофиқ, давлат сири ёки қонун билан ҳимояланувчи бошқа сирларни сақлаш зарурати бўлса, суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишга рухсат берилади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Газета.uz»га хабар қилишича, жараён ҳақида маълумот бериш масаласи суд ваколатига киради.

«Мазкур жиноят иши ёпиқ тарзда тергов қилинган. Ҳозирда жиноят иши суд юрисдикциясида. Жамоатчиликка қай тарзда маълумот бериш масаласини суд ҳал қилади», — деди Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова.

«Газета.uz» ахборот манбасининг маълум қилишича, суд жараёни душанба куни 10:00 да жиноят иши доирасидаги барча судланувчилар устидан бошланган. Келгуси суд мажлиси 9 январь куни бўлиб ўтади.

Рашитжон Қодиров 2018 йилнинг февралида ҳибсга олинган эди. Жиноят кодексининг 165, 205 ва 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ёзда иш бўйича 24 кишига айблов эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди

Изоҳ билдириш