50151

Президент янги қарорни имзолади

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 20 декабрь 9:39 1 312

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ҳужжат фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича стратегик ва муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда самарали ўзлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда саъй-ҳаракатларни жамлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, бунинг асосида аҳоли бандлигини, уларнинг турмуш даражаси ва сифати оширилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган, қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури:

2019 йилда капитал қўйилмаларнинг асосий параметрлари;
2019 йилда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга тушириш прогнози;
2019 йилда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш манзилли дастури, жумладан қуйидагилар тасдиқланмоқда:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, 2019 йилда объектлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш манзилли дастури;

б) марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган:

2019 йилда мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, техникалар харид қилиш манзилли дастури;
2019 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ва техникалар харид қилиш манзилли дастури;
2019 йилда олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, тиббий, илмий-тадқиқот, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурлари;
2019 йилда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури;
2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил қилган ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли дастури;
в) 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати билан хорижий кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

г) 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

д) 2019 йилда тармоқ инвестиция лойиҳалари доирасида инвестицияларни ўзлаштириш йиғма манзилли дастури;

е) марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган:

2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган тармоқ инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
ж) қуйидагилар:

2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашни жадаллаштириш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;
2019 йилда кўриб чиқиладиган истиқболли инвестиция ва инфратузилма тармоқ лойиҳалари рўйхати;
2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхати;
2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати маъқулланмоқда

Изоҳ билдириш