49362

Ўзбекистонга яна совуқ ғарбий ҳаво массалари келмоқда

Ўзбекистон 22 ноябрь 9:55 1 619

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, шу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича илиқ ва беқарор об-ҳаво бўлади.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол кучайиши билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ, ёмғир пайтида эса 7-9 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика ҳудудларига дам олиш кунлари яна совуқ ғарбий ҳаво массалари кириб келади.

Шанба куни баъзи жойларда совуқ ҳарорат фонида ёмғир ёғади. Кундуз кунги ҳарорат 5-8 даража илиқгача пасаяди.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб туради: ҳарорат кечалари 0-3 даража совуқгача пасаяди, кундузги ҳарорат эса 8-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Изоҳ билдириш