Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашраханов “Ўзбекнефтегаз” компанияси бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Аsr.Uz ианбаси хабар берди.
Ашрафхонов 2016 йил февралидан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
У Молия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, 2005—2007 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 2007 йилдан 2016 йилгача Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.