45830

ДХХ йил бошидан буён 116та «ҳужра»лар фаолиятига нуқта қўйди (видео)

Долзарб | Ўзбекистон 14 август 11:18 1 597

Давлат хавфсизлик хизмати 2018 йилнинг бошидан буён юздан ортиқ диний таълим берувчи яширин “ҳужра”ларни аниқлади, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.

Репортажда айтилишига кўра, ана шундай яширин “билим даргоҳлари”да, ўзининг илми етарли даржада бўлмаган домлалар томонидан, келиб чиқиши номаълум бўлган диний китоблар ўқитилган ва болалар шафқатсиз жазоланган.

Хусусан, Андижонлик ҳунарманд Носирбек Турғуновнинг уйида ҳам ана шундай “ҳужра” борлиги аниқланган. У ерда ярим ертўла хона ичида 5-6 ёшли болаларга диний таълим берилган. Яхши ўқимаган болаларнинг оёқлари остига хивич билан саваланган ёки овқатсиз ертўлага қамаб қўйилган.

Шу ўринда, Сирдарёлик Шерали Ибодов номли “домла”нинг ҳам қилмиши эсга олинган. “Тариқат” диний оқимини ўргатувчи ушбу кимсанинг шафқатсиз тарбиясидан 6 ёшли гўдак Муҳаммадсодиқ Абдулҳақов вафот этган. Ибодовни эса суд 7 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Репортажда айтилишига кўра, ўтган 2017 йилда Ўзбекистон бўйича ана шундай “ҳужра”лардан 33та аниқланган бўлса 2018 йилнинг биринчи ярмида 116та “ҳужра” аниқланган. Қуйида репартажнинг тўлиқ ҳолича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Изоҳ билдириш