45634

Президент инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон 10 август 15:30 433

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди.

Туманнинг Оқлон маҳалласида бўш турган жойда технопарк ташкил этиш лойиҳаси улардан бири. Тижорат банклари иштирокида бу ерда тўқимачлик маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак ва спорт товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Бу маҳалладаги хотин-қизлар ва туман ёшларини иш билан таъминлашда муҳим омил бўлади.

Шу ерда енгил саноат тармоғига инвестициялар жалб этиш, замонавий уй-жойлар қуриш, тиббий диагностика маркази ва мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, асални қайта ишлаш ва қадоқлашни йўлга қўйиш бўйича режалаштирилган лойиҳалар намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари саноатни инновацион ривожлантириш, хорижий тажрибани ўрганиб, маҳсулдорлик ва рақобатдошликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Изоҳ билдириш