45572

Шуҳрат Содиқов вазир лавозимига тайинланди

Ўзбекистон 10 август 10:07 976

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Шуҳрат Муҳаммаджонович Содиқов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинланди.

Бунгача у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори вазифасида ишлаб келаётган эди. 2010 йилдан 2017 йилгача эса Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига мудирлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азиз Аҳмадхўжаев Лойиҳа бошқаруви агентлиги таркибидаги янги блок раҳбари этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш