45477

Сергели туманидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон 8 август 12:37 566

Шу йилнинг 7 август кунидан 8 август кунига ўтар кечаси соат 3:30 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш бошқармаси марказига “Эркин маркет” озиқ-овқат магазинида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушди.

Сергели туманининг Чоштепа кўчасида жойлашган ушбу магазинга ўт ўчириш гуруҳи қисқа вақтда етиб борди ва ёнғинни ўчириш чоралари кўрилди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 4:39 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Дастлабки тахминларга кўра, электр тармоғидаги қисқа туташув фалокатга сабаб бўлган. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.

Ўз навбатида Тошкент шаҳар ЁХБ корхона ва ташкилот раҳбарларидан ҳамда ҳамшаҳарларимиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишликни сўрайди.

Изоҳ билдириш