45474

ИИВ ППХ бошқармаси бошлиғини ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 8 август 11:52 1 892

Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди ва унга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» маълум қилди.

Жиноят содир этишда гумон қилиниб шаҳар ИИББ HPБ (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси) катта инспектори Р.Абдуллаев ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Р.Абдуллаев 1985 йилда туғилган. ИИВ тизимида 2009 йилдан ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи подполковник Дилшод Акрамовнинг мурдаси 4 август куни соат тахминан 21:10 да ўз хизмат хонасида ўлик ҳолда топилган.

Изоҳ билдириш