45470

Равшан Ғуломов Давлат рақобат қўмитаси раислигидан кетди

Ўзбекистон 8 август 11:34 364

Равшан Ғуломов Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимини тарк этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» собиқ раис қабулхонасига таяниб.

Равшан Ғуломов (1968 йилда туғилган) 2017 йил апрелидан буён Давлат рақобат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 1992 йилда Тошкент давлат университетини, 1998 йилда Австралия миллий университетини тамомлаган.

1992—2004 йилларда Марказий банкда ишлаган, 2001 йилда Марказий банк раиси ўринбосари бўлган. Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва «Асака» банк раиси (2004—2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009—2010), Иқтисодиёт вазири (2010—2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.

Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига раҳбар бўлган.

Изоҳ билдириш