4281

Адлия вазири ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон 20 апрель 12:08 1 079

Ўзбекистон Республикаси президентининг 19 апрелдаги қарори билан Акбар Тошқулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Тошқулов Акбар Жўрабоевич – 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 1997-2000 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2000-2002 йилларда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, 2002-2003 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармаси бошлиғи, 2003-2005 йилларда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Тошқуловнинг вазифалари:
– Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Тошкент давлат юридик университети фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Тошкент юридик коллежи фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– “Адолат” нашриёти фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририяти фаолиятига раҳбарлик қилиш;
– “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти (муассислар билан келишган ҳолда) фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Изоҳ билдириш