4231

Баҳром Шарипов «Ўзбекипаксаноат» раҳбари этиб тайинланди

Ўзбекистон 20 апрель 8:52 656

Баҳром Шарипов «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ҳукумат портали.

Хабар беришларича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори 12 апрель куни имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, ипакчилик соҳасини тубдан яхшилаш устида ишлайдиган «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Президентининг 29 мартдаги қарори билан ташкил этилган эди.

Изоҳ билдириш