Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги навбатдаги жангини 14 июль куни АҚШда ўтказади, деб хабар берди МОҚ.
«Lakefront Arena» саройи мезбонлик қиладиган жанг оқшомида ҳамюртимиз мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Фазлиддин Ғоибназаров шу кунгача профессионал боксда 4та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2таси нокаут билан). Жонсон эса бунгача 5та жангда рингга чиққан ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган (4таси нокаут).