41973

ФВВ сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон 14 июнь 10:12 564

2018 йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб 7-12 м/с (25-43 км/соат), 15 июнь куни шамол тезлиги 20 м/с (72 км/соат)гача кучайиши, жойларда 15-20 м/с (54-72 км/соат)гача кучайиши кутилади.

«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», – дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш