41915

Лопетеги истеъфога чиқарилди

Спорт 13 июнь 19:01 222

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги жаҳон чемпионати бошланишига 1 кун қолганда истеъфога чиқарилди. Краснодарда ўтказилган матбуот анжуманида Испания қироллик футбол федерациясини президенти Луис Рубиалес бу ҳақда эълон қилди.

«Биз бош мураббийнинг хизматидан воз кечишга мажбур бўлдик. Унга кейинги фаолиятида омадлар тилаймиз. Испания терма жамоасининг барча ходимлар тушуниб етишлари керакки, бошқарувнинг умумий қабул қилинган шакли мавжуд.

Мен ўзимни сотқин деб ҳисобламайман. Ҳамма муаммо шундаки, «Реал» клуби Испания футбол федерациясини огоҳлантирмасдан иш олиб борган. Биз буни эътиборсиз қолдира олмаймиз.

Лопетеги – шубҳасиз профессионал. Аммо ишни қоидага мувофиқ олиб бориш керак», – деди Рубиалес.

Аввалроқ федерация мураббийни терма жамоа бошқарувида қолдиришга қарор қилгани ҳаақида хабар берилганди. Боиси, Испания терма жамоаси футболчилари, жумладан, жамоа сардори Серхио Рамос ҳам Лопетегини ўз лавозимида қолдиришни сўраганди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» клуби кеча Лопетегини бош мураббий сифатида эълон қилди. Ушбу маълумот Испания футбол федерацияси раҳбариятини ғазабга солди. Боиси, атиги 3 ҳафта олдин мутахассис билан шартнома 2020 йилга қадар узайтирилганди.

Манба: www.sports.ru

Изоҳ билдириш