41669

Ўзбекистонликлар AliExpressда қилган харидлари ҳажми 90 %га ошди

Дунё 12 июнь 11:19 235

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари хорижий интернет магазинлардан божхона тўловларисиз бир ой давомида қиймати 1000 $гача бўлган харидлар амалга оширишлари мумкин.

Дунёнинг энг йирик электрон савдо майдончаларидан бири бўлган AliExpressда, ўтган йилда Ўзбекистондан амалга оширилган харидлар ҳажми 90% га ошди, деб хабар қилмоқда хитойнинг Eсns.cn нашри.

“Ўзбекистонликлар, бошқа мамлакатлик харидорлар каби, асосан кийим, аксессуарлар, мобил телефонлар, маиший техника ва косметика сотиб олишган”, — дейилган хабарда.

Хитой нашрида айтилишига кўра Марказий Осиё ҳудудида харидлар ҳажми энг тез ўсаётган мамлакат Қирғизистон бўлиб қолмоқда. “Ушбу мамалкат билан қилинган савдо ҳажми 4 баравар ошган. Тожикистон билан савдо ҳажмо 110 %га, Қозоғистон билан 82 %га ошган”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ўтган йили AliExpressда сотиб олинган энг қиммат товар — экинларга дори сепувчи дрон бўлган. Қиймати 6000 $ лик ускунани ҳиндистонлик тадбиркор харид қилган.

Эслатиб ўтмиз, айни дамда Ўзбекистон хорижий интернет магазинлар орқали сотиб олинаётган маҳсулотлар учун янги божхона тарифлари ишлаб чиқарилмоқда. Янги қонун лойиҳасида айтилишига кўра, йилнинг бир квартали, яъни уч ой давомида шахсий фойдаланиш мақсадида олиб келинаётган маҳсулотларнинг қиймати 1000 АҚШ долларидан, вазни 30 кгдан ошмаса – божхона тўловларисиз амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари бир ой давомида хорижий интернет магазинлардан божхона тўловларисиз қиймати 1000 $гача бўлган харидларни амалга оширишлари мумкин.

Изоҳ билдириш