40668

Ўзбекистонда 5 ой давомида энг кўп уйлар қурилган ҳудудлар маълум бўлди

Жамият 31 май 14:37 290

Йил бошидан республикада қурилиш учун 13,1 триллион сўм сарфланди.

2018 йил 5 ой давомида энг кўп уйлар Навоий вилоятида қурилди, деб хабар қилди “Новости Узбекистана” нашри.

2018 йилда қурилиш ишлар ҳажми 13,1 фоизга кўпайди. Энг кўп уйлар Навоий вилоятида (27,5 %), Тошкент вилоятида (12,0 %) ҳамда Тошкент шаҳарда (9,6%) қурилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон вилоятларида январ-майда 7,5 % ва 5,1 % га яқин иморатлар барпо этилди.

Шу ўринда 2017 йил январ-апрел ойларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида янги қурилган уйларнинг сони 5,5 % ва 6,7 % га камайганди. Бухоро вилоятида эса кескин (22,8 %) камайиш кузатилганди.

Бино ва иншоотларни қурилиши бўйича 2017 йилнинг мос даври билан солиштирилганда жами 18,1 фоизга ёки 10,5 триллион сўмгача, фуқаролик объектлар эса 1,7 %га ёки 1,3 триллион сўмгача кўпайди.

Йил бошидан республикада қурилиш учун 13,1 триллион сўм сарфланди.

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги апрелда давлат бюджети эълон қилинганди. Унга кўра шу йилда республикада икки баравар кўп уйлар қуриш режалаштирилган. Шулардан 40 дан ортиқ бинолар ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун ажратилади, бу қурилиш учун 2 триллион сўм маблағ сарфланади.

Изоҳ билдириш