38490

Ўзбекистон аҳолисининг долларга бўлган талаби пасаймоқда

Иқтисод 11 май 11:43 1 396

Марказий банкнинг ахборотига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг нақд кўринишдаги хорижий валютага нисбатан талаби пасаймоқда, деб ёзади spot.uz

Мутахассисларнинг фикрича, бундай хулосага миллий валютадаги пул ўтказмалари миқдорининг барқарор ошиб бораётганидан келиш мумкин – аксарият кишилар долларларда эмас, сўмларда пул ўтказмаларини қабул қилишни афзал билишмоқда.

Агар январ ойида хорижий давлатлардан бор-йўғи 1,37 фоиз пул ўтказмаларини сўмда қабул қилинган бўлса, февралда бу кўрсаткич 2,40 % га ўсиб, мартда 2,33 % га тушади. Апрел ойига бу рақамлар 2,61 фоизни ташкил қилди:

Миллий ва хорижий валютада жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган халқаро пул ўтказмалари ҳақида маълумотлар (млн долларларда)

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида долларлаштириш даражасини пасайтириш бўйича иш бошлаган, америка валютасининг қиймати эса бир неча ой давомида сўмга нисбатан пасайиб бормоқда.

Изоҳ билдириш