330

Samsung телефонларини пластик карталардан пул ўғирлаш қурилмаларига айлантиришди

Технология 5 март 17:00 423

Жиноятчилар Samsung телефонларини пластик карталардан пул маблағларини ўмариш қурилмаларига айлантиришди. Ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт Брайан Кребс скиммерларнинг банк терминалларининг олди қисмини эслатувчи янги турини кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра жиноятчилар Samsung телефонлари асосида пул ўғирлаш мақсадида уларга ишловчи клавиатура уланган қурилма ихтиро қилишган. Жиноятчилар ушбу қурилмаларни POS-терминалларга ўрнатишган ва унинг ёрдамида пластик карта кодларини ва NFS тўлов маълумотларини фўлга киритишган. Барча маълумотлар Bluetooth орқали жиноятчиларнинг смартфонларига юборилган.

Супермаркет эгалари ушбу «қўлбола» терминалларни ёмон ишлаётган банк терминалларига техник хизмат кўрсатиш пайтидагини аниқлашга муваффақ бўлишган.

Изоҳ билдириш