3298

Президент раислигида видеоселектор мажлис бўлиб ўтди

Ўзбекистон 12 апрель 8:44 333

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни навбатдаги видеоселектор мажлис ўтказилди.

Йиғилишда Парламент раҳбарияти, президентнинг давлат маслаҳатчилари, ҳукумат аъзолари, вазирлар, компания ва уюшмалар раҳбарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, Тошкент шаҳри ҳокими, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бу хақида Кун.уз нашри хабар бермоқда.

Видеоселектор йиғилишининг кун тартибида ҳаётий муҳим масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш юзасидан кўрилаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги масалалари ўрин олганди.

Шунингдек, мажлисда вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг солиқ тушуми базасини кенгайтириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган муаммоларни ҳал этиш юзасидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг вазифалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган.

Изоҳ билдириш