3283

Ўзбекистонда тўрт вилоят ҳокими туризм билан шуғулланувчи янги ўринбосарга эга бўлади

Ўзбекистон 12 апрель 8:22 263

Ўзбекистон ҳукумати вилоят маъмуриятлари штатига янги – ҳокимларнинг туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий қилиш бўйича тажрибавий дастурни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақида Спутник ҳукуматдаги манбага асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимларнинг янги ўринбосарлари бу йўналишда бир ўзлари ишламайди, уларнинг ҳар бирига махсус котибият ташкил этиш режалаштирилган ҳамда у вилоят туристик брендини хорижда оммалаштириш ва керакли инфратузилмани ривожлантириш бўйича масалалар билан шуғулланади.

«Бу тажрибавий лойиҳа учун тўрт минтақа танлаб олинди – Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари. Улар тасодифан танланмади, тарихий ёдгорликларнинг аксарияти шу ерда жойлашган, керакли инфратузилма қисман яратилган, уларни жадаллик билан ривожлантириш лозим. Келажакда олинган тажриба бутун республикада қўлланилади», – дея таъкидлаб ўтган суҳбатдош.

Янги лавозимларни жорий қилиш махсус ҳужжат билан расмийлаштирилади, у айни дамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиш жараёнида турибди.

Изоҳ билдириш