323

Шанхайда официантларни роботларга алмаштиришди

Технология 5 март 16:11 415

Шанхайда мижозларга официантлар ўрнига роботлар хизмат кўрсатувчи ресторан очилди. Ресторан эгаси ўзининг бу янгилигидан ресторан мижозлари каби жуда мамнун.
Шанхайлик тадбиркор ўзининг ресран бизнеси учун ажойиб ғояни амалга оширди. Тадбиркор ресторан хизматчиларини роботларга алмаштирди. Унинг фикрича бу алмаштириш ўзини оқлаган. Ходимларни иш хақи учун харажатлар камайган ва хизмат кўрсатиш сифати эса ошган. У бир йил давомида битта робот учун 29 доллар электр токи учун харажат қилишини айтиб ўтди.

Ресторан эгасининг бу ғояси ресторанга ташриф буюрувчиларнинг сонини кескин равишда ўсишига сабаб бўлган. Хозирда ташриф буюрувчиларини 2 хилдаги роботлар хизмат кўрсатмоқда. Улардан бири аниқ маршрут бўйича харакатланса, 2-тур робот эса ресторан бўйлаб эркин харакатланиш имкониятига эга.

Изоҳ билдириш