29065

(Видео) Шавкат Мирзиёев яна бир собиқ вазирни қаттиқ танқид қилди. У айнан қайси вазир эди?

Ўзбекистон 12 январь 9:28 2 700

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Президент раислигида ўтказилган мажлисда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари қатнашди. Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Президент бугун мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қанчалик самара бериши армия ва халқнинг бирдамлигига боғлиқлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, Қ.Бердиев бошқарувида бўлган Мудофаа вазирлиги кўп хато ва камчиликларга йўл қўйиб келган.

«Сен менга тегинма, мен сенга тегинмайман тарзида ишга салбий муносабат пайдо бўлганди. Бунга бевосита ўша даврда мудофаа тизими раҳбарлик қилган Бердиев айбдор, деб биламан. У мутлақо кераксиз қоғозбозликка берилиб кетганди, ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласига эса эътиборсиз бўлиб келди. Вазирга (собиқ вазир Бердиев назарда тутилмоқда – таҳр.) берилган баҳо, бутун тизими, Хавфсизлик Кенгашига берилган баҳо, ҳисобланади», деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ билдириш