23785

Ўзбекистоннинг қайси худудида энг кўп валюта сотилгани маълум қилинди

Ўзбекистон 15 ноябрь 22:42 4 252

Банклардаги айирбошлаш шохобчаларида валюта сотиш бўйича Тошкент шаҳри аҳолиси етакчилик қилмоқда. Бу ҳақида Халқаро пресс-клубнинг 15 ноябрда Марказий банк ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ташкил этилган навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

«Uz24» нашрининг ёзишича, аҳоли томонидан банкларга валюта сотиш Тошкент шаҳрида 29, Фарғона вилоятида 11, Самарқанд, Андижон вилоятларида 9, Наманган вилоятида 8 фоизни ташкил этмоқда.

Сессияда таъкидланишича, сентябрь ойидан буён банклар томонидан фуқаролардан 644 миллион доллар сотиб олинган.

Изоҳ билдириш