22893

Германиялик юристлар Ўзбекистон сармоявий қонунларини яхшилашга ёрдам беради

Жамият 6 ноябрь 12:08 1 150

Ўзбекистон сармоя соҳасидаги қонунларни такомиллаштириш мақсадида Германиянинг етакчи юридик компанияларини ҳамда соҳа экспертларини таклиф қилишни режалаштирган.

Ушбу масалалар Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Германия федератив Республикаси элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашувида муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон томони сармоялар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришда Германиялик экспертларни таклиф қилиш ташаббуси билан чиқди. Ундан ташқари, Ўзбекистон сармоядорларга консалтинг хизматлари кўрсатувчи Германиянинг етакчи юридик компаниялари вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилиш имконияти кўриб чиқлмоқда.

Маҳаллий экспертлар фикрига кўра, бу мамлакатда ишончли сармоявий муҳит яратишга хизмат қилади.
Ҳамкорликнинг Ўзбекистон қизиққан яна бир соҳаси бу – сармоявий ва арбитраж ҳуқуқлари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малака оширишдир. Ўзбекистон бу борада Германиянинг тегиши ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишни истайди.

Изоҳ билдириш