22707

«Ислом давлати» Нью-Йоркдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Дунё 3 ноябрь 9:48 1 095

«ИШИД» террорчилик уюшмаси Нью-Йоркда содир этилган, саккиз киши умрига зомин бўлган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар қилди РИА Новости Рейтерга таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Нью-Йорк шаҳрида юк машинаси Манхэттен жануби-ғарбида  велосипед йўлакчасига чиқиб кетади. Машина ҳайдовчиси, ўзбекистонлик Сайфулло Саипов ўз йўлида велосипед ҳайдовчиларини босиб ўтган ва сўнгра мактаб ўқувчилари автобусига бориб урилган.

Террорчи ўз машинасида ҳужумни «ИШИД» террорчилик уюшмаси номидан амалга оширганлигини ҳақида хат ёзиб қолдирган. МҚБ (ФБР) маълумотларига кўра, Саиповнинг мобил телефонида 90 га яқин видеоёзувлар ва тахминан 3,8 минг дона фотосуратлар аниқланган бўлиб, уларнинг аксарияти «Ислом давлати» террорчилик уюшмаси ташвиқотлари билан боғлиқ бўлган. Хусусан, уяли алоқа телефонида «ИШИД» жангарилари томонидан амалга ошириган қатллар, шунингдек террорчилар рамзлари белгилари ва уларнинг етакчиси суратлари бўлган.

Саипов полиция ходимлари томонидан жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган. У терактни амалга оширганлик ва терроризмни қўллаб-қувватлаганликла айбланган, Ўзбекистон фуқароси ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Изоҳ билдириш