22618

Тошкент йўлларида автобусларга устуворлик берилади

Технология 2 ноябрь 13:26 2 550

Тошкентда жамоат транспортини аҳоли учун қулайроқ қилишга қаратилган чоралар кўрилмоқда

2030 йилга қадар жамоат транспортини ривожлантириш концепциясига Тошкент йўлларида жамоат транспортига устуворлик бериш режалаштирилган. Бу автобуслар ҳаракат тезлигини 10-12 % га ошириши керак.

Шунингдек, ҳукумат жамоат транспорти учун чорраҳаларни кесиб ўтишда, автобуслар бекатдан йўлнинг энг ўнг қаторига чиқишда устуворлик ҳуқуқи бериш ва бошқа чоралар кўриб чиқилмоқда.

Барча автобус бекатлари янгиланиши, уларни электрон табличкалар билан жиҳозлаш, энг охирги бекатларда ҳайдовчилар дам олиши учун қулайликлар яратилиши кўзда тутилмоқда.

Ундан ташқари, дунёнинг етакчи аҳоли зич яшайдиган шаҳарлари Лондон, Нью Йорк ва Москвада бўлгани каби, шахсий автотранспортнинг шаҳар марказига кириши, тўхтаб туриши борасида чекловлар киритилиши кутилмоқда.

Шунингдек, маршрут таксилари ҳам шаҳар марказида ҳаракатланишга чеклов киритилиб, уларнинг ўрнига автобуслар жорий этилиши мумкин.

«Тошшахартрансхизмат» ривожланган хорижий мамлакатлар мисолида Тошкентда ҳам барча автобуслар ҳаракатланишини реал вақтда назорат қилиб туриш имконини берадиган тизим киритишни режалаштирган. Ушбу тизимишга тушганидан кейин автобус бекатларида ўрнатилган махсус экранларда ҳар бир автобус неча дақиқада етиб келиши ҳақида маълумот пайдо бўлади. Шунингдек йўловчилар автобуслар ҳаракатланиш жадвали ва аниқ вақтини ўз смартфонлари орқали кузатиб боришлари ҳам мумкин бўлади.

Шуни таъкидлаш керак-ки, Бугунги куна Тошкентда йўловчи оқими кунида 4,75 млн  кишини ташкил қилади. Шаҳарда 266та йўналиш мавжуд бўлиб, улардан 146таси автобусли ва 120таси маршрут таксилари йўналишлари.

Бугунги кунда Тошкентда автобуслар ўртача тезлиги 21 км/соатни, энг гавжум вақтларда эса 16,9 км/соатни ташкил қилмоқда.

 

Изоҳ билдириш