19352

Пскентдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Жамият 2 октябрь 11:03 658

28 сентябрь куни, тахминан соат 00.30ларда Тошкент вилоятининг Пскент туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Туман ҳудудидан ўтган Гулистон−Бўка−Ангрен−Қўқон йўналишдаги йўлнинг 119-километрида пиёданинг ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

ГАЗ-3102 русумли автомашина ҳайдовчиси йўлда кетаётиб, 50−55 ёшлардаги эркак кишини уриб юборган, натижада пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш