16256

Қаҳрамон Қуронбоев «Ёшлар пресс клуби» ишга туширилаётгани ҳақида хабар берди

Жамият 28 август 8:46 305

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёшлар пресс клуби» ўз фаолиятини бошлайди, деб хабар қилди ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев.

Хабарга кўра, пресс клубда Ўзбекистон фуқароларининг таклиф ва истаклари асосида ёшларга оид давлат сиёсатининг турли масалалари тегишли мутасадди ва мутахассислар иштирокида муҳокама этилади.

Дастлабки сессия 2017-2018 ўқув йилига олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, соҳадаги муаммолар ҳамда ечимини кутаётган масалаларга бағишланади.

«Сизда ушбу масалага оид муаммо ва таклифларингиз бўлса унда марҳамат! Бизга савол йўлланг!», — деб фаол мулоқотга чорлаб қолган Қуронбоев.

Изоҳ билдириш