16247

Тошкент ИИББ кексаларга бегона шахсларни уйга умуман киритмасликни тавсия қилмоқда

Ўзбекистон 25 август 13:59 699

Тошкент шаҳар ИИББ аҳолини ёши катта фуқароларга нисбатан ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайганлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ҳудудида сўнгги вақтларда ёши катта ва кекса фуқароларга нисбатан содир этилаётган ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайган ҳамда бу ҳол Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятини жиддий ташвишга солмоқда.

Ёши катта ва кекса фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш орқали, турли баҳона ва моддий манфаатларни ваъда қилиб (сув ичиб олиш, йирик купюрадаги пулларни майдасига алмаштириб олиш, хожатини чиқариб олиш ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб олиш), уларнинг хонадонига кириб, моддий қимматликларни яширин равишда олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ёши катта ва кекса фуқароларга бегона шахсларни хонадонга умуман қўймаслик, турли найранг, алдов ва таклиф этилаётган моддий манфаатларга ишонмасликни кенг оммага тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадга мувофиқ.

ИИББ сайтида шу турдаги жиноятларни содир этишда, воқеа жойи яқинида жойлашган видеокузатув камерасига тушган шахслар суратлари эълон қилинган.

Изоҳ билдириш