15592

Ўзбекистонда рекорд натижада 6 тонналик ош тайёрланди

Жамият 18 август 13:05 2 861

17 август куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида «Миллий» телеканалининг ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бора катта миқдордаги палов тайёрланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тайёрланган ноёб паловнинг рекорд вазни 6 тоннадан ортиқ эди.

Ушбу палов Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида тадбир учун махсус тайёрланган идишда тайёрланган. Тайёрланган антиқа қозоннинг умумий оғирлиги 7070 кг, чуқурлик эса 1 метр эди.

Паловни тайёрлаш учун рекорд миқдордаги маҳсулот ишлатилган.

Мол гўшти – 826 кг,

қўй гўшти – 825,5 кг,

қўй ёғи – 195 килограмм

ва энг муҳими, 1,650 кг гуруч.

сабзи-2,4 минг кг

пиёз 185 кг

ўсимлик ёғи 350 литр,

туз 480 кг

65 кг зайтун, 90 кг нўхат, 3 кг қора мурчдан иборат эди. Ушбу паловни тайёрлаш учун бутун Ўзбекистон бўйлаб 50 дан ортиқ машҳур ошпазлар тўпланди.

Тайёрланган палов тадбир иштирокчиларига ва Олмалиқ шаҳрининг 22000 дан ортиқ аҳолисига тарқатилди.
Умуман олганда, 150 нафар турли-хил касб-ҳунарга эга бўлган кишилар тайёрланган паловни тарқатишда иштирок этдилар.

Миллий телеканалининг маълумотларига кўра, ушбу ош дунёдаги енг катта миқдорда ош дамлаш учун тайёргарлик эди. Расмий ош тайёрлаш маросими Халқаро Ўзбегим анаънавий маданият фестивали доирасида 8 сентябр куни ўтказилади ва ушбу ош Гиннес рекордлар китобига киришга уриниб кўради.

Ушбу тадбир Миллий телеканалнинг биринчи йиллиги муносабати билан бўлиб ўтади.

 

Изоҳ билдириш