1301

Алмати ва Тошкент орасида тезюрар поезд қатнови бошланди

Технология 23 март 8:35 340

“Алмати-2” вокзалида Алмати – Тошкент халқаро йўналишининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Йўналишда қатнайдиган “Тулпар-Талго” поезди 4 классдаги 29 вагондан иборат бўлиб, йўловчилар учун барча зарур шароитлар мавжуд.

Алмати – Тошкент поезди ҳафтасига икки марта қатнайди: поезд ҳафтанинг душанба ва шанба кунлари Алматидан, сешанба ва якшанба кунлари эса Тошкентдан йўлга чиқади. Сафар тахминан 16 соат 30 дақиқа давом этади.

Чипта нархлари қуйидагича: люкс – 13 036 тенге ($41), бизнес – 11 077 тенге ($34), купе – 9 342 тенге ($29), ўриндиқ – 4 228 тенге ($13).

Изоҳ билдириш