12919

Диққат, “Мобил мухбир”! Сиз ҳам машҳур бўлинг!

Жамият 24 июль 17:07 579

2017 йилнинг март ойидан ўз иш фаолиятини бошлаган “Аsr.uz” интернет нашри оз фурсат ичида тилга тушиб, халқ эътиборини қозониб келмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган кучли демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги улкан ислоҳотларнинг яна бир намунаси сифатида иш бошлаган мазкур лойиҳа 2017 йилнинг  март ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Жахонда рўй бераётган энг муҳим воқеликлардан сизни хабардор қилиб келмоқда. Сайт ўз иш фаолиятини бошлаганида ташриф буюрувчилар сони кунига ўртача 50-100тани ташкил этган бўлса, бугун улар сони қарийб 2-4 мингга етган. Сайтда чоп этиб борилаётган янгиликлар ижтимоий тармоқларда хам мунтазам равишда бериб борилади.

Бугундан эътиборан “Аsr.uz” сайти орқали “Мобил мухбир” номли янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола этамиз. Унга кўра, дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз ўзлари кўриб, гувоҳи бўлган воқеаларнинг видео ёки фотосуратларини ва у ҳақида тўлиқ тафсилотларни “Аsr.uz” сайти таҳририятига юборишлари мумкин. Бу жуда осон. Видео ва фотосуратларни Telegram мессенжеридан +99890 974 79 67 рақамига ёки электрон почта орқали [email protected] манзилига жўнатасиз.

Сиз юборган янгилик ва ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ахборот эркинлиги прициплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига асосан “Аsr.uz” сайтига жойлаштирилади.

Изоҳ билдириш