12788

«Чиройли» автомобиль рақамлари аукцион орқали сотилади

2017 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг давлат номерларидаги рақам ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича давлат регистрацион рақамларни қимматлаштирилган тўлов ставкалари бўйича танлаш тартиблари жорий этилади. Бунда «чиройли» автомобиль рақамлари аукцион орқали сотилади.

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги №ПҚ-3127-сонли қарори Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда ҳукуматга бир ой ичида оширилган ставка бўйича рақамларни танлаш тартибларини тасдиқлаш топширилди.

Изоҳ билдириш