12337

Марказий банк валюта бозори тез орада либерализация қилинишини билдирди

Иқтисод | Ўзбекистон 8 июль 10:12 621

Ўзбекистон Марказий банки ҳукумат билан биргаликда мамлакат валюта бозорини либерализация қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқмоқда, деди МБ департамент директор ўринбосари Бобур Абубакиров халқаро пресс-клубда ўтган йиғилишда. Бу ҳақида Подробно.уз нашри хабар бермоқда.

Абубакиров Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида валютани тартибга солиш, валюта курси илғор бозор механизмларини жорий қилиш кўзда тутилганлигини эслатиб ўтди.

«Бу масала бўйича Марказий банк, ҳукумат ҳамда вазирлик ва идоралар иқтисодий блоки билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда, таҳлил қилинмоқда. Ўйлайманки, тез кунларда бу йўналишда тадбиркорлар яхши хабар эшитишади», — деди Абубакиров.

Изоҳ билдириш