11434

«Ислом бирдамлик ўйинлари»да олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 10 млн сўмдан пул мукофоти берилди

Спорт 29 июнь 15:58 490

Бугун Тошкентдаги «Олимпия шон-шуҳрати музейи»да тўртинчи «Ислом бирдамлик ўйинлари»да совриндор бўлган спортчилар ва спорт журналистларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Тантанали тақдирлаш маросимини Миллий Олимпия қўмитаси президенти Алишер Султонов табрик сўзи билан очиб берди. Қўмита хузуридаги “Ўзбекистон олимпиячиларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди” томонидан жами 65 нафар спортчи ва 87 нафар мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да қўлга киритилган ҳар бир олтин медаль учун 10 миллион, кумуш медали учун 5 миллион ва бронза медали учун 3 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари ажратилди. Мураббийлар штабига эса спорт турлари бўйича шогирдларининг ҳар бир медали учун умумий 5 миллион сўмдан мукофот белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 12-22 май кунлари давомида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да ўзбекистонлик спортчилар 15та олтин, 17та кумуш, 31та бронза жами — 63та медални қўлга киритишди ва 54 мамлакат спортчилари орасида умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.

Изоҳ билдириш